Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! 23 ёшли йигит томат пастаси туфайли коронавирусга чалинганини билиб қолди

Ана холос! 23 ёшли йигит томат пастаси туфайли коронавирусга чалинганини билиб қолди

Янги зеландиялик сайёҳ Жошуа Дент томат пастаси туфайли коронавирусни юқтирганини сезиб қолди. Йигитда бурун оқиши, бош оғриғи, ҳолсизликдан ташқари таъм билиш қобилиятининг ўзгариши ҳам кузатилди, деб ёзади Daily Mail.

23 ёшли Янги Зеландия фуқароси Лондондан уйига учаётган эди. Самолётда унинг мазаси қочди. У ўзида кучли чарчоқни сезди, бунинг устига бурни оқиб, боши қаттиқ оғрий бошлади.

Бироқ коронавирусни юқтирганини Дент овқатланиб олишга қарор қилганидан сўнг сезиб қолди. Томат пастасининг мазаси умуман бошқача туюлди.

«Томат пастасидан метал мазаси келарди. Мен ҳатто бошқа фирма томонидан ишлаб чиқарилган томат пастасини олиб, еб кўрдим. Лекин унинг мазаси ўзгармади. Метал таъми инфекциядан даволанмагунимча сақланиб қолди», — деб ҳикоя қилади Жошуа Дент.

Йигитнинг қўшимча қилишича, касаллик давомида бошқа маҳсулотлар ўз таъмини сақлаб қолган.

Жошуанинг айтишича, коронавирусдан соғайганидан сўнг бунга ишонч ҳосил қилиш учун биринчи бўлиб томат пастаси ва колбасали бутерброд еб кўрган.

Киритилди: 22:15 01.04.2020. Ўқилди: 4477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!