Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ана холос! Туғилган кунида кўча супурадиган йигитлар

A A A
Ана холос! Туғилган кунида кўча супурадиган йигитлар

Тарихий маълумотларда кўрсатилишича, туғилган кунни биринчи бўлиб қадимий Мисрда нишонлай бошлашган. Туғилган кунни нафақат оддий одамлар, балки фиръавнлар ва машҳур кишилар ҳам нишонлашган.

Одамлар туғилган кунида қўриқчи фаришта барча истаклар рўёбга чиқишини Аллоҳдан сўраб беришига қаттиқ ишонишган ва ишонишади.

Шимолий Африканинг баъзи давлатларида одамлар туғилган кунини умри давомида атиги икки маротаба нишонлашади. Биринчиси — бу дунё юзини кўрган куни байрам қилинади. Иккинчи маротаба эса одам 52 ёшга кирганда нишонлашади. Агар одам учинчи марта туғилган кунини байрам қилиш истагида бўлса, у 104 га киришини кутиши лозим. Афсуски, бу ёшга ҳамма ҳам ета олмайди. Англияда эса қиролича 80, 90, 100 ёшни қаршилаганларга туғилган куни муносабати билан шахсан ўз номидан табрик телеграммаларини йўллайди.

Германияда эса 30 ёшга тўлган йигит қўлига супурги олиб, кўчаларни супура бошлайди. Туғилган кунга ташриф буюрган меҳмонлар бақир-чақир билан у супураётган ерга кўпроқ ахлат сочишга ҳаракат қилишади. Бу амал то кўчадан ўтиб кетаётган турмушга чиқмаган қиз туғилган кун соҳибидан бўса олмагунча давом этаверади. Сўнг меҳмонлар уйга қайтиб байрамни давом эттиришади.

Бразилиядаги қабилалардан бирида эса туғилган кунни улғайиш куни деб аташади. Ўсмирликдан катталар сафига қўшилиш арафасида турган болакайнинг қўлига қўлқоп кийдиришади. Қўлқоп ичига эса чумолиларнинг махсус турини қамашади. Бу чумоли тури жуда ёмон чақади. Унча-мунча одам бу чақишга бардош қила олмайди. Бир марта чақса, тана бир кеча-кундузгача оғриб азоб беради. Тасаввур қилинг, ўсмирнинг қўлқопи ичига юзлаб шундай чумолилар тўдаси қамаб қўйилади. Болакай уларнинг чақишига 10 дақиқа ичида бақирмасдан чидаб бериши лозим.

Киритилди: 07:44 12.05.2018. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар