Янги йил арафасида Амстердамнинг тарихий маркази яқинида қарийб 150 йиллик тарихга эга черков ёнмоқда.
Бу ҳақда NL Times хабар бермоқда.
Ёнғин ярим тундан кейин бошланган.
"Бу монументал черковда кучли ва даҳшатли ёнғин содир бўлди. Бизнинг биринчи устувор вазифамиз - яқин атрофдаги аҳолининг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш" - деди Амстердам мери Фемке Халсема.
Вонделкерк черковининг минораси ёнғин натижасида аллақачон қулаб тушган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинган. Фавқулодда вазиятлар хизмати вакилининг сўзларига кўра, ёнаётган чўғлар шаҳар маркази томон ёйилган.