Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Amnesty International Молдова ҳукумати Россия таъсирига қаршилик кўрсатишга уриниб, инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини маълум қилди

Amnesty International Молдова ҳукумати Россия таъсирига қаршилик кўрсатишга уриниб, инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини маълум қилди

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International Молдова ҳукумати Россия таъсирига қаршилик кўрсатишга уриниб, инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, Молдова ахборот ва хавфсизлик хизмати 22 та порталга, асосан русларга тегишли бўлган порталларга киришни тўсиб қўйган ва олтита телеканал кўрсатувини “кескинлик ёки ижтимоий можарога олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатгани учун” тўхтатган. Amnesty International ташкилоти хабарига кўра, бундай ҳаракатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади.

Ҳуқуқ фаоллари “Шор” партияси фаолиятининг тақиқланишини ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиши, деб ҳисоблади.

Ташкилотнинг қўшимча қилишича, Молдовада ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини бузилган бўлса-да, улар жазосиз қолмоқда ва мамлакат қамоқхоналаридаги маҳбуслар зарур тиббий ёрдамдан маҳрум бўлишда, уларга қийноқ ҳамда ғайриинсоний муомалалар давом этмоқда.

Киритилди: 18:16 25.04.2024. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!