арихшунос Акбар Замоновга кўра, Амир Темур сипоҳлари таркиби турли-туман бўлиб, ҳарбий хизматга бир неча минг аёллар ҳам жалб қилинганди. Аёл жангчиларнинг аксарияти кўчманчи уруғларга мансуб бўлган.
Бу ҳақда XV асрда яшаган суриялик тарихчи Ибн Арабшоҳ шундай ёзади: «Темур лашкарлари орасида аёллар ҳам бўлиб, улар душман билан бўлган тўқнашувларда матонат кўрсатардилар. Найза санчиш, қилич ўйнатиш ва камондан мўлжалга олишда моҳир эркаклардан кўра ҳам ортиқроқ иш қилардилар.
Аёлларнинг 1395 йил Тўхтамишхонга қарши Шимолий Кавказдаги Терек дарёси бўйидаги жангда ҳам маълум даражада иштирок этганлиги манбаларда ёзиб қолдирилган.