Сўнгги 40 йилдаги энг юқори инфляция фонида Қўшма Штатларда нархлар ҳатто энг зарур товарлар учун ҳам ошиб бормоқда – деб ёзади Bloomberg.
Шу сабабли, америкаликлар озиқ-овқат, тухум, сут, шарбатлар ва нонга бўлган талабни камайтирмоқда.
Баъзи ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига талаб пасайиб бораётганини кузатиб, нархларни оширишни давом эттиришга мажбур.
Улар жуда қийин аҳволда қолишмоқда, бир томондан хомашё қимматлашганда, иккинчи томондан нон нархини 20 долларга ошира олмайдиган ҳолга келиб қолишмоқда.
"Одамлар инфляцияни улар мунтазам равишда сотиб оладиган нарсаларда акс этганда сеза бошлайдилар" – деб хулоса қилади Bloomberg.