Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Америкаликларга Ироқни тарк этишга кўрсатма берилди

Америкаликларга Ироқни тарк этишга кўрсатма берилди

АҚШ давлат департаменти оператив ишларда ишламайдиган барча америкалик давлат хизматчиларининг Ироқни тарк этишига кўрсатма берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси маълум қилди.

Хусусан, Бағдоддаги элчихона ва Эрбилдаги консуллик ходимлари ҳам Ироқни тарк этади. Виза хизматлари эса вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ АҚШ Қуроли кучлари бош қўмондонлиги Эрон томонидан эҳтимолий таҳдид ортгани муносабати билан Ироқ ва Сурияда тревога даражасини оширган эди.

Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик кучайиб бормоқда. Куни кеча АҚШ Эронга қаршилик кўрсатиш мақсадида Яқин Шарққа 120 минг аскар жўнатиши ҳақида хабар тарқалди, бироқ президент Дональд Трамп бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Manba: azon. uz

Киритилди: 21:15 15.05.2019. Ўқилди: 1603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!