Америка Қўшма Штатлари янги Virginia Block IV тоифасидаги ядро ҳужумига қарши сув ости кемаси USS New Jersey (SSN 796) ни ўз денгиз флотига фойдаланишга топширди, деб хабар берди Fox News.
Маросим Ню-Жерсидаги Эрл ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтди. Ушбу тоифадаги сув ости кемалари 1,6 минг км масофага учадиган 12 та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган. Ядро сув ости кемасининг узунлиги 115 метр, кенглиги - 10 метр. У 240 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғийди.
Ҳозирда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари турли модификациядаги Виржиния синфидаги 23 та ҳужумчи сув ости кемасидан фойдаланмоқда.