Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Америкаликлар орасида Трампнинг миграция сиёсатини маъқуллаш даражаси 39 фоизгача пасайди

Америкаликлар орасида Трампнинг миграция сиёсатини маъқуллаш даражаси 39 фоизгача пасайди

Reuters ва Ipsos ўтказган сўровномага кўра, мазкур кўрсаткич Доналд Трампнинг президентлик лавозимига қайтганидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Қайд этилишича, сўровнома иштирокчиларининг 53 фоизи Трампнинг сиёсатини маъқулламайди, 58 фоизи ICE агентлари қонунбузарликларга чек қўйишда ҳаддан ошиб кетган деб ҳисоблайди. 12 фоизининг эса кўрилаётган чоралар етарли эмаслигига ишончи комил.

Миннесотада ноқонуний муҳожирларга қарши уюштирилган рейд давомида шу пайтгача 2 нафар намойиш иштирокчиси ICE агентлари томонидан отиб ўлдирилди. Бу штатда норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!