“Геркулеснинг ажойиб саёҳатлари” телесериалидаги бош роли билан томошабинларга танилган америкалик актёр Кевин Сорбо Украинага молиявий ёрдамни тўхтатишга чақирди.
“Украинага пул жўнатишни тўхтатинг”, деб ёзди у Twitter'да.
19 август куни АҚШ президенти Жо Байден Киевга 775 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришни буюрди.
Бундан ташқари, Пентагон Украинага мамлакат жануби-шарқидаги жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирадиган янги турдаги қуроллар етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.