General Motors яримўтказгичларнинг глобал танқислиги сабабли Aмерикада бир нечта заводларни вақтинча тўхтатиб қўйишини айтди. Бошқа бир қанча йирик автомобил ишлаб чиқарувчилари ҳам худди шундай йўл тутишга мажбур бўлишганди.
Раҳбарларнинг таъкидлашича, камомад яна бир неча ой давом этиши мумкин.