Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Америка Хитой билан "жанг қилишга ва ғалаба қозонишга" тайёр

Америка Хитой билан "жанг қилишга ва ғалаба қозонишга" тайёр

АҚШ Хитой билан можарога интилмайди, бироқ Ҳинд-Тинч океани минтақасида вазият кескинлашгудек бўлса, "жанг қилишга ва ғалаба қозонишга" тайёрлигини билдирмоқда. Пентагон раҳбари Пит Хегсет Сингапурдаги "Шангри-Ла мулоқоти" хавфсизлик форумида шундай баёнот берди.

"Биз коммунистик Хитой билан можарога киришмоқчи эмасмиз. Аммо ўзимизни минтақадан сиқиб чиқаришларига, иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимизни бўйсундиришларига ҳамда қўрқитишларига йўл қўймаймиз," - деди Пит Хегсет.

Пентагон раҳбари ХХРдан реал хавф мавжудлигини ва бу давлат ҳарбий қудратини режали равишда ошираётганини таъкидлади. Хегсетнинг сўзларига кўра, Хитойнинг қўшни Тайванни босиб олишга қиладиган ҳар қандай уриниши "ҳалокатли оқибатларга" олиб келади ва АҚШни вазиятни ҳал қилиш учун куч ишлатишга мажбур этади.

Киритилди: 20:37 31.05.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!