Бош вазир ва Консерватив партия раҳбари Сунак ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишини тасдиқлади. Истеъфога чиқишдан олдин у Лондондаги матбуот анжуманида сайлов натижалари ҳақида гапирмоқчи.
Инглиз ОАВларининг Сайлов комиссиясига таяниб хабар беришича, сайлов округларининг 70 фоиздан ортиғида бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг лейбористлар парламентдаги кўпчилик ўринларни қўлга киритган.