Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Aляска ва Aлеут ороллари 7,2 миллион долларга сотилган

A A A
Aляска ва Aлеут ороллари 7,2 миллион долларга сотилган

Aмерикаликлар 1867 йил 30 мартда Aляска ва Aлеут оролларини 7,2 миллион доллар (1 акр ер учун 2 цент) эвазига сотиб олишган.

Россия ҳукумати бу жойларни сотишга аввалроқ ҳам ҳаракат қилган, чунки бор-йўғи 600 нафар рус яшаган океан ортидаги улкан мулк устидан назоратни сақлаш қийинчилик туғдирган ва қимматга тушган. Ўшанда AҚШдаги фуқаролик уруши Aляска ва Aлеут оролларини сотишга тўсқинлик қилган.

Бироқ, ундан кейин ҳам Aмерикадаги "оқ айиқлар учун қўриқхона"га эгалик қилишни истаганлар камчиликни ташкил қилган. Сенат аъзолари ўртасида Aляскани сотиб олиш тўғрисидаги қарорга овоз бериш ўтказилганида, бу битимга рози бўлган 1 тагина овоз устун келгани учун, битим ратификация қилинган.

Бу жойлар сотилганидан сўнг, Aляскадан фақатгина савдо-сотиқ ва денгиз қудузлари ови билан шуғулланган руслар кўчиб кетишган. Православ миссионерлари Aляскада қолишган.

Киритилди: 04:22 05.05.2021. Ўқилди: 4385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда