Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Алтун: "Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида 5500 нафар бегуноҳ бола ва гўдаклар ҳалок бўлди"

Алтун: "Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида 5500 нафар бегуноҳ бола ва гўдаклар ҳалок бўлди"

Тинчлик, осойишталик ва хавфсизликда яшаши керак бўлган болалар ҳозир Ғазо секторида қуроллар, бомбалар ва ўлимга дуч келишмоқда.

Бу ҳақда Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Алоқа бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтуннинг Бутунжаҳон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан эълон қилган нашрида айтилади.

Унинг эслатишича, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида 5500 нафар бегуноҳ бола ва гўдаклар ҳалок бўлган.

Алтуннинг айтишича, дунё мамлакатлари болаларнинг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳатто яшаш ҳуқуқи ҳам эътибордан четда қолаётган Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга сукут сақламоқда.

"Бу дунё болаларга лойиқ эмас. Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг бу сафар фарзандларимиз учун чақириғини такрорлаймиз: Адолатли дунё бўлиш имконияти бор" - деб ёзади Алтун.

Киритилди: 22:51 20.11.2023. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!