Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Алонсо камида қачонгача «Реал» бошқарувида қолиши маълум бўлди

Алонсо камида қачонгача «Реал» бошқарувида қолиши маълум бўлди

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо камида январь ойига қадар Мадрид клубида қолади, дея хабар бермоқда Diario AS.

Нашр маълумотига кўра, агар жамоа ўйинида жиддий инқироз юзага келмаса, Алонсо январь ойида Испания Суперкубоги 1/2 финалидан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" учрашувига қадар ишлашда давом этади.

8 декабрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин Алонсо учун "Реал"даги сўнггиси бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

"Реал" 16-турдан кейин 36 очко билан Ла Лигада 2-ўринда бормоқда ва "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:26 10.12.2025. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!