Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алмазбек Атамбаев нега қирғиз халқидан кечирим сўради?

Алмазбек Атамбаев нега қирғиз халқидан кечирим сўради?

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев икки оила режими Акаев ва Бакиев билан жанг қилиб, ҳокимият тепасига Жеенбековлар оиласини олиб келгани учун қирғиз халқидан кечирим сўради, дея хабар беради Дарё .

Бу ҳақда у 2002 йилнинг 17 март куни Акси шаҳрида содир бўлган фожеанинг қурбонлари хотирасига бағишланган маросимда сўзлаган.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Жеенбековларнинг вазифаларидан бири давлатни оилавий сулола бошқарувини қайтариш ва Атамбаевни олиб ташлашдир.

Қирғизистон социал демократик партияси раҳбарининг қайд этишича, агар Асилбек Жеенбеков ўз депутатлик мандатини топширганида, Сооронбай Жеенбеков ҳозирда бундай муаммоларга дуч келмаган бўларди ва уни оилавий сулола бошқарувини тиклашга уриниши учун айблашмаган бўларди. Энди парламентни Асилбек Женбековни назорат қилади , деди Алмазбек Атамбаев.

Бундан ўн етти йил муқаддам Жалолобод вилояти Акси туманидаги Боспиек қишлоғида хавфсизлик кучлари тинч намойишчиларга ўт очган. Олти киши ҳалок бўлган. Ўшанда маҳаллий аҳоли Қирғизистон ҳудудини Хитойга топширишга қарши чиққан. Оммавий тартибсизликлар аксийлик депутат Азимбек Бекназаровнинг ҳибсга олинганидан кейин бошланган.

Киритилди: 11:53 18.03.2019. Ўқилди: 2692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!