Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алишер Узоқов: "Запрет"га тушганимда ҳамма мендан юз ўгирди" (видео)

Алишер Узоқов: "Запрет"га тушганимда ҳамма мендан юз ўгирди" (видео)

Актёр, режиссёр, бошловчи Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.

Суҳбат давомида Алишер Узоқов сабабини аниқ билмасдан 3,5 йиллик «запрет»да юргани ҳақида гапирди.

"Депрессия бўлади, шунча қийинчиликни депрессиясиз ўтказиш учун одам без бўлиши, юзи ва юраги эшшакнинг терисидан бўлиши керак. Тақиқдан кейин анча кўзим очилди, ишимга бўлган муносабатим ўзгарди. Мен аввалги Алишер эмасман. Бутунлай ўзгардим. Бошимдан ўтганларини душманимга ҳам раво кўрмасдим. Чунки фақат кино соҳасида ижод қилаётган ижодкор учун шунчаки 3,5 йил уйда ўтириш жуда қийин. ‘Запрет’ сабабини билмайман. Ҳеч ким бунинг сабабини, нимагалигини айтмаган. Ўша пайтлар ёнимда ҳеч ким қолмади, эшигимни биров тақиллатиб келмади. Шунинг учун ҳам ҳозир кимдир келиб яхши гапирса, уни нима учун бунақа гапираётганини яхши биламан. Ўшандан сўнг ишимга, соҳага бўлган муносабатим ўзгарди".

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюссер

Киритилди: 16:16 14.06.2019. Ўқилди: 4767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!