Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Алишер Узоқов истаса ҳар кун киноларда чиқиши ҳақида гапирди

Алишер Узоқов истаса ҳар кун киноларда чиқиши ҳақида гапирди

“Tashkent city“даги Congress Hall мажмуасида "Тошкент ёшлар форуми — 2020” ўтказилганидан хабарингиз бор .Унда турли соҳа вакиллари ёшлар билан учрашди ва саволларга жавоб берди. Хусусан, таниқли актёр Алишер Узоқов нега киноларда камнамо эканлигини изоҳлади.

«Актёр роль танлай олишни билиши керак. Ҳозирги сериаллардан деярли ҳар 2-3 кунда таклиф келади. Агар мен ўшаларда суратга тушсам мени ёмон кўриб қоласизлар, шу тарафлари ҳам бор. 

Яқинда шунақа нарса бўлдики, «Жалолиддин Мангуберди» сериалига бордим, кастингдан ҳам ўтдим. Ўргандим, лекин сценарийда менга таклиф қилинган роль ёқмади. Бўлмаса туркий сериал, турк актёр, актрисалари, катта павилеон, катта камера суратга тушсам бўларди, лекин роль ёқмади, рости. 

Касбга нисбатан ҳурматим баланд, яхши кўраман, шунинг учун танлаб-танлаб тушаман. Тўғри камайиб кетди. Яхши фильмларга кам таклифлар оляпман. Хоҳласам ҳар куни мени сериалларда, киноларда кўришингиз ҳам мумкин, лекин кейин менга бўлган муносабатингиз ўзгариб қолади», дея ўз муносабаини билдирди Алишер Узоқов.

Киритилди: 16:30 20.12.2020. Ўқилди: 4218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!