Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алишер Қодиров: "Бу жирканч қаҳрамонлар оила, боғча ва мактабда йўл қўйилаётган жиддий хатоларнинг аччиқ меваларидир"

Алишер Қодиров: "Бу жирканч қаҳрамонлар оила, боғча ва мактабда йўл қўйилаётган жиддий хатоларнинг аччиқ меваларидир"

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров сўнгги воқеаларга муносабат билдирди.

"Сўнгги ҳафтада жамоатчиликнинг ҳақли нафратига сабаб бўлган воқеалар: Пахтакор стадионидаги безорилик, тўйда келинга мушт туширган “эркак”, мушукни итга ғажитган бола ва гўдакка шафқатсизлик қилган аёл…

Бу ва шунга ўхшаш, яширин қолишни уддалаётган юзлаб “жирканч қаҳрамонлар” тарбия масканлари бўлган оила, боғча ва мактабда йўл қўйилаётган жиддий хатоларнинг аччиқ меваларидир. Тизим нафақат носоғлом, баъзан мажруҳларни ҳам тайёрламоқда.

Бу фожиа вируслари миллий пандемияга айланиб кетмаслиги учун тарбия ва таълим тизими тезроқ ва амалда ўзгариши зарур", деб ёзди Қодиров.

Киритилди: 09:00 17.06.2022. Ўқилди: 4741 марта. Фикрлар сони: 22 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!