Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисри мамлакатнинг 85 нафар фуқароси Россия армиясидан қайтарилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар алдов йўли билан жалб қилинган. Яна 20 га яқин ҳиндистонликлар қайтарилиши керак.
Мисрининг эслатишича, бу фуқароларни Россия армиясидан бўшатиш Ню-Деҳли ва Москва ўртасидаги алоқалардан кейин мумкин бўлган. Нашрнинг таъкидлашича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Қозон шаҳрига БРИКС саммитига ташрифи арафасида ҳиндларнинг уйга қайтиши ҳақида хабар берилган.
Март ойида Ҳиндистон Марказий тергов бюроси Россиянинг Украинадаги урушида иштирок этиш учун одамларни ёллаш билан шуғулланган жиноий тармоқни фош қилди. Ўшанда идора 35 киши ёллангани ҳақида хабар берганди. Бюро маълумотларига кўра, Ҳиндистон фуқароларига Россияда иш ва университетларда ўқиш ваъда қилинган. Натижада уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, жанговар ҳаракатлар зонасига жўнатилган.