Албаниянинг собиқ президенти коррупция иши бўйича ҳибсга олинди. Пойтахт Тиранада мамлакатнинг собиқ президенти, “Озодлик” партияси асосчиси Илир Мета қўлга олинди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари у пул ювиш, коррупция ва даромадларни яширишда айбланаётганини ёзмоқда. Мета барча айбловларни рад этяпти.
Илир Мета 2017 йилдан 2022 йилгача Албания президенти бўлган. Бунгача у бош вазир, парламент спикери ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган. 2011 йилда оммавий ахборот воситалари унинг юқори мартабали амалдорлар иштирокидаги фирибгарлик схемасини муҳокама қилаётгани акс этган видеони эълон қилганидан сўнг, Мета коррупция иши бўйича айбланган эди. Кейинроқ унга қўйилган айбловлар олиб ташланган.