Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Ал-Ҳилол» «Барселона»дан 15 миллион евро талаб қилмоқда

«Ал-Ҳилол» «Барселона»дан 15 миллион евро талаб қилмоқда

Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби португалиялик ҳимоячи Жоау Канселуни «Барселона»га текинга қўйиб юборишни истамаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Канселуни жамоада сақлаб қолмоқчи экани, бироқ «Барселона» футболчини фақат эркин агент мақомида қабул қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ, воқеаларнинг бундай ривожи «Ал-Ҳилол»ни қониқтирмаслиги айтилмоқда. Саудия Арабистони клуби ўз ҳимоячиси учун 15 миллион евро талаб қилмоқда.

«Барселона» Канселуни қишки трансфер ойнасида ижарага олган эди. Каталонияликлар сафида у 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 23:41 24.03.2026. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!