Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади

Фармонга кўра, 2027 йилдан ҳар йили “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий таълим ташкилотларида таълим олиши учун 200 тадан квота ажратилади.

Квота халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидаги ташкилотларга камида 50 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларига ажратилади.

Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари
ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони
200 нафардан кам бўлган тақдирда, ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказилмайди.

Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари
ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони
200 нафардан ошганда, қуйидаги устуворлик асосида танлов амалга оширилади:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси ҳисобланиши;

хорижий олий таълим ташкилотининг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингдаги ўрни;

олий таълим ташкилотидан тақдим этилган грант миқдори.

Киритилди: 10:57 21.05.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!