Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Ал-Аҳли" Махрезни қўлга киритмоқчи

A A A
"Ал-Аҳли" Махрезни қўлга киритмоқчи

Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоаси “Манчестер Сити”нинг жазоирлик ярим ҳимоячиси Риёд Махрезни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбага кўра, Саудия клуби 32 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун бутун ҳафта давомида трансфер устида фаол иш олиб боради. “Ал-Аҳли” ҳали “шахарликлар” билан трансфер борасида келишиб олгани йўқ, бироқ Саудия клуби раҳбарияти бу масалада яқин кунларни ҳал қилмоқчи. Махрезнинг ўзи билан музокаралар июнь ойида бошланган.

2022/2023 йилги мавсумда Махрез Англия Премьер-лигасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Махрезнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 10:49 12.07.2023. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!