Голливуд актёри Том Круз уч марта турмуш қурган: Мими Рожерс, Никол Кидман ва Кети Холмс билан. Юлдузнинг барча никоҳлари ажралиш билан тугади.
Энди у янги ишқ қиссасини бошлагани маълум бўлди. Бу сафар унинг маъшуқаси "Уддалаб бўлмас топшириқ –7" фильмидаги партнёри Хейли Этвеллдир. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
58 ёшли Том Крузнинг янги севгилиси ундан анча ёшроқ. Инглиз актрисаси Хейли Этвелл 38 ёшда. Манбага кўра, улар коронавирус пандемияси пайтида яқин муносабатга киришишган ва биргаликдаги суратга олиш ишларидан сўнг тез-тез учрашишган. Яқинда уларни Лондонда суратга олиш майдончасида яна бирга кўришди.