29 ёшли эркак актриса Татьяна Яковенконинг Москвадаги квартирасидаги зиёфати пайтида деразадан тушиб кетди. Бу ҳақда "Московский Комсомолец" 11 февраль, пайшанба куни хабар берди.
Ҳодиса "Янги Арбат" кўчасидаги уйнинг тўртинчи қаватида содир бўлган. Қайд этилишича, актрисанинг квартирасида зиёфат бўлиб ўтган, унда Яковенконинг ўғли ва бошқа бир неча киши қатнашган. Жабрланувчи актрисанинг ўғлининг 29 ёшли дўсти бўлиб чиқди — ярим тунда эркак бошқаларга ухламоқчи эканлигини айтади, бир мунча вақт ўтгач, у уйнинг деразалари остидан топилади. Эркак оғир жароҳатлар билан реанимация бўлимига ётқизилган.