Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Актау яқинида авиаҳалокатда жабрланган Қирғизистон фуқаролари Бишкекка етиб келди

Актау яқинида авиаҳалокатда жабрланган Қирғизистон фуқаролари Бишкекка етиб келди

Озарбайжон авиакомпаниясининг Embraer-190 самолёти ҳалокатида жабрланган Қирғизистон фуқаролари Бишкекка олиб кетилди.

Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Қозоғистоннинг Актау шаҳрида содир бўлган авиаҳалокатда жабрланган уч нафар Қирғизистон фуқароси бўлган самолёт 30 декабрь куни соат 02:52 да Бишкекдаги "Манас" халқаро аэропортига эсон-омон қўнди", — дейилади департамент баёнотида.

Маълумотларга кўра, жабрланганлар аллақачон Миллий госпиталга етказилган ва шифокорлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Озарбайжон ҳаво йўллари компаниясининг Бокудан Грознийга учаётган Embraer самолёти Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида 67 киши бўлган, улардан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари тирик қолган.

Киритилди: 11:22 30.12.2024. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!