Инсон ўз ҳаётига ўзим хўжайинман ва фарзандли бўламанми ёки йўқ, неча ёшда фарзандли бўламан, буларнинг ҳаммасини ўзим ҳал қиламан, деб ўйлайди. Бироқ ундай эмас экан.
Олимлар бунга генлар сабабчи, дейишмоқда.
Оксфорд университети олимлари 238 минг эр-хотиннинг ДНК тузилишини, биринчи марта неча ёшда илк бор фарзанд кўрганларини ўрганиб чиқишди. 238 минг жуфтликдан 330 минг бола туғилган экан. Генларнинг таҳлили ғаройиб хулосаларни берди. Уларнинг ДНКларида қачон ва нечта бола дунёга келтириши ҳақида хабар сақланар ва бунинг учун 24 та ген масъул экан.
Бироқ генлар бизнинг ҳаракатларимизни бошқармайди-ку?! Бола туғилишидек муҳим воқеа бизнинг истакларимиздан, ижтимоий, экологик факторлардан келиб чиқади. Унда бундай тадқиқот ўтказишдан нима маъно бор?
Олимлар, ҳар бир инсон ўзининг бола туғиладиган ёшини билиши керак, ана шунда оналик ёки оталикни орқага суриб, улгурмай қолишмайди ёки кутиб бошини қотириб юришмайди, деб ҳисоблашмоқда.