Air Astana авиакомпанияси апелляция судида Ураллик 12 ёшли йўловчи Зере Галиевага қарши судда ютқазиб қўйди, унга бортга чиқиш талонини берилмаган ва уни Остона аэропортида ёлғиз қолдирган.
Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 20 июль куни ўн икки ёшли эгизак қизлар Зере ва Зауре Галиевалар Остона шаҳрида трансфер билан АҚШдан Уралскга қайтаётган эди. Бироқ парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида FlyArystan (Air Astana шўъба корхонаси) авиакомпанияси ходимлари опа-сингиллардан фақат биттасини рўйхатдан ўтказишган. Натижада Зере бортга чиқиш талонидан маҳрум бўлди. Муаммони ҳал қилишга ваъда берган FlyArystan ходимлари болани Остона аэропортида қолдириб кетишди ва самолёт Уралскка учиб кетди.
Қиз эртаси куни катталар назоратисиз учиб кета олди.
Мурожаатни кўриб чиқиш чоғида Air Astana вакиллари ўз камчиликларини тан олди, бироқ қизнинг онаси учун тўланадиган маънавий товон пулини 5 миллион тенгедан (тахминан 10,5 минг доллар – таҳр.) 1,5 миллионга камайтиришни сўради.
Суд судланувчининг важларига рози бўлмади.