Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади

Ҳукумат қарори билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот портали хабар қилди.

Субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

🔹енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (8 млн 100 минг сўмгача) миқдорида;

🔹суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида;

🔹уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорида;

🔹ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида.

Киритилди: 16:36 12.05.2022. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!