Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсатгичи мунтазам ўсиб келмоқда, деб хабар қилда Статистика агентлиги.
2024 йилнинг январь-март ойида жон бошига ЯИМ — 104% фоизга ўсиб 6,5 млн. Сўм ёки 527 долларни ташкил қилди (2023 йилнинг мос даврига нисбатан). Худди шу кўрсатгич 2023 йилда 103,4%, , 2022 йилда 104% ва 2021 йилда 101,2% ва 2020 йилда 103,6% ўсиши кузатилган.
Ўзбекистонда аҳоли сонининг илдам ўсиб бораётгани ҳисобга олганда 34,6 млн.дан (2021 йилда) 36,8 млн.гача (2024 йилда) — буни мутлақ ижобий кўрсатгич дейиш мумкин.