АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа билан музокаралар ўтказди. У ягона ва бирлашган Сурияни барпо этиш мақсади устувор эканини таъкидлади.
Ҳалабдаги сўнгги воқеаларга изоҳ берар экан, Баррак барча томонларни 2025 йил 10 март ва 1 апрель кунлари имзоланган келишувлар доирасида мулоқотга қайтишга чақирди.
🗣 «Давлат котиби Рубио жамоаси Сурия ҳукумати ва SDF ўртасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёр. Бу интеграция жараёни Суриянинг яхлитлигини ҳурмат қилиши, ягона суверен давлат тамойилини қўллаб-қувватлаши ва ягона, қонуний миллий қуролли кучларни шакллантириш мақсадига хизмат қилиши лозим», — деди Баррак.
Унинг таъкидлашича, асосий мақсад ўзгаришсиз қолмоқда — бу ўз ичида тинч-тотув яшайдиган, қўшнилари билан осойишта муносабатда бўлган, барча фуқаролари учун тенглик, адолат ва имкониятлар таъминланган суверен ва бирлашган Сурияни барпо этишдир.