Кеча, 30 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган эди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борган.