Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Агар меморандум ёқмаса, Эрон яна зарба остида қолади

Агар меморандум ёқмаса, Эрон яна зарба остида қолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Францияда бўлиб ўтган G7 саммити доирасида агар Эрон билан тузилган ўзаро англашув меморандуми шартлари унга маъқул келмаса, АҚШ ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат якуний келишув эмас ва унинг бажарилиши қатъий шартларга боғлиқ. У, шунингдек, меморандум доирасида Эрон билан санкцияларни бекор қилиш дарҳол амалга ошмаслигини таъкидлаган.

“Бу ўзаро англашув меморандуми. Агар менга ёқмаса, биз яна зарба беришга қайтамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

АҚШ президенти Эрон билан келишув жараёни ҳали якунига етмаганини қайд этиб, музокаралар давом этаётганини билдирган. Шунингдек, айрим оммавий ахборот воситаларида Эрон учун катта миқдордаги инвестиция жамғармаси ташкил этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Киритилди: 14:08 18.06.2026. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар