"Тез орада биз Учинчи жаҳон урушида мағлуб бўламиз. Биз унда жанг ҳам қилмаймиз, лекин ютқазамиз", — дея таъкидлади Трамп Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида.
Собиқ президент, шунингдек, агар сайловда ғалаба қозонса, президент сифатидаги биринчи фармони АҚШ чегараларини ёпиб, барча ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида бўлишини маълум қилди.
"Мамлакатимизни қайтариб оламиз. Меҳнаткаш америкаликлар учун 5 ноябр янги озодлик куни бўлади, мамлакатимизни ўғирлаган ёлғончилар ва фирибгарлар учун эса бу уларнинг қиёмат куни бўлади", — дея қўшимча қилди Трамп.