Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Афсус! Термизда икки эркак вафот этди

Афсус! Термизда икки эркак вафот этди

Жорий йилнинг 26 март куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Термиз туманининг “Айритом” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-99 “Мангузар-Хонрабод-Шартуз” автомобиль йўлининг 14-15 км оралиғида 1970 й.т. ҳайдовчи Х.Б. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, 1996 й.т. ҳайдовчи М.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.Б. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчиси - 1975 й.т. Ў.А. оғир тан жароҳати олиб шифохонага етмасдан вафот этган.
Шунингдек, “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1973 й.т. Ф.А. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Киритилди: 21:29 26.03.2020. Ўқилди: 9361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!