Афсонавий теннисчи Рафаэл Надал фаолиятини якунлаганидан сўнг «Реал» клуби президенти бўлмоқчи эканлигини айтди.
«Ҳа, мен «Реал»президенти бўлишни хоҳлардим. Аммо ҳозир бизда энг яхши раҳбар (Флорентино Перес) бор», — дея испаниялик теннис юлдузининг сўзларини келтиради beIN Sports.
Аввалроқ 38 ёшли спортчи ноябр ойидаги Дэвис кубогидан кейин фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
Надал 22 карра «Катта дубулға» чемпиони саналади. У 209 ҳафта давомида АTP рейтингида етакчилик қилган.