19 ноябрь куни 770-сонли «Афросиёб» поездининг 8-вагонида йўловчилардан бирининг сумкаси қолиб кетгани аниқланди.
Сумка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ичида ҳамён, банк карталари ва пул маблағлари борлиги маълум бўлган. Инспектор ва поезд ходимлари суриштируви натижасида унинг Туркия фуқаросига тегишли экани маълум бўлган.
Сумка барча шахсий буюмлар ва пул маблағлари билан бирга эгасига тўлиқ қайтарилган.