Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Африканинг қарзи 1 триллион долларга етди

Африканинг қарзи 1 триллион долларга етди

Африка давлатларининг умумий суверен қарзи 1 триллион долларга етди. Бу ҳақда БМТ Африка иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Клавер Гетете маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

"Африка давлатларининг суверен қарзи 1 триллион доллар даражасига етди. Давлат қарзи юқори бўлган Африканинг ҳар учинчи давлати ҳозирда жиддий молиявий муаммоларга дуч келмоқда”, - дея унинг сўзларини келтиради Bloomberg.

Гететенинг таъкидлашича, Африканинг қарз юки ортиб бораётгани узоқ муддатли имтиёзли молиялаштириш, ривожланишга расмий ёрдам ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар пасаяётган бир пайтда юзага келади. Унинг қўшимча қилишича, иқлим ўзгариши оқибатлари Африкага жуда қаттиқ таъсир кўрсатмоқда ва бу қитъанинг ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизигача бўлган йиллик жами йўқотишларига сабаб бўлмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Зимбабве, Гана ва Эфиопия ҳозир энг оғир молиявий аҳволда.

Давлат қарзининг ўсиши фақат Африка билан чекланмайди. IFF Global debt monitor кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида дунёнинг барча давлатларининг умумий қарзи 91,4 триллион долларни ташкил қилган.

Киритилди: 20:05 19.08.2024. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!