Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

AFP: АҚШ Украинага АТАCМS ракеталарини етказиб бериш Германияда Таurus ракеталари бўйича муҳокамаларни жонлантиришига умид қилмоқда

AFP: АҚШ Украинага АТАCМS ракеталарини етказиб бериш Германияда Таurus ракеталари бўйича муҳокамаларни жонлантиришига умид қилмоқда

Аввалроқ Оқ уй Украинага 300 километргача учадиган АТАCМS ракеталарини етказиб беришини маълум қилганди. Қўшма Штатлар бундан олдин Киевга АТАCМS ракеталарининг 165 километр масофага учадиган турини етказиб берган эди.

"Taurus бўйича қарор Германияда қабул қилиниши керак. Аммо биз АТАCМS ракеталарини этказиб бериш Берлиннинг қарорларига таъсир қилиши мумкинлигига умид қиламиз", — дея агентликка изоҳ берди Вашингтондаги юқори мартабали амалдор.

AFP, шунингдек, Франция ва Буюк Британия томонидан Украинага SCALP/Storm Shadow ракеталарини етказиб берилаётганини эслатиб ўтди.

Германиянинг Taurus ракеталари 500 километргача учиш масофасига эга. Германия канцлери Олаф Шолц, мамлакатдаги бошқа сиёсатчиларнинг танқидларига қарамай, Украинага ушбу турдаги етказиб беришдан бош тортмоқда.

Киритилди: 09:06 27.04.2024. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!