Бугун эрталаб Афина марказида, Акрополь этагида кучли портлаш содир бўлди, натижада уч киши жароҳат олди.
Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Ёнғин хизмати маълумотларига кўра, портлаш тарихий Плака маҳалласидаги эски икки қаватли бинода содир бўлган. Портлаш бинонинг қулашига олиб келди ва қўшни бинолар ҳам зарар кўрди.
Ўт ўчирувчилар яқин атрофдаги бинодан икки аёлни қутқариб қолишди. Иккала жабрланувчи ҳам касалхонага ётқизилди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, йўловчилардан бири ҳам енгил жароҳатлар олган.
Портлаш сабаби текширилмоқда.