Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Афғонистонда ўсмир қўшиқчи ишсизлик сабабли ўзини отиб ўлдирди

A A A
Афғонистонда ўсмир қўшиқчи ишсизлик сабабли ўзини отиб ўлдирди

Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти Жалолобод марказида ўсмир хонанда ишсизлик сабабли ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Марҳумнинг исми Сартаж Нангарҳор бўлиб, ўтган тунда ўз жонига қасд қилган. Марҳумнинг қишлоқдоши ўлимга сабаб сифатида иқтисодий муаммолар ва ишсизликни келтириб ўтган. “Толибон” ҳаракатининг Нангарҳор вилоятидаги маҳаллий расмийлари ўсмирнинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлаган ва тергов бошланганини эълон қилган.

“Сартаж” машҳур пушту қўшиқчиси Остад Манурнинг набираси бўлган. Манурнинг фарзандлари ва набиралари қўшиқчи бўлиб, “Толибон” ҳукмронлиги туфайли иқтисодий муаммоларга дуч келган.

Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан бери қўшиқ айтиш ва ҳатто мусиқа тинглаш ҳам тақиқланган, турли вилоятлардан маҳаллий санъаткорлар ё кўчиб кетган ёки иқтисодий муаммолар туфайли қийналмоқда.

Киритилди: 04:25 14.03.2023. Ўқилди: 1683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!