Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистонда тинчлик ўрнатишга ёрдам берадиган янги механизм ШҲТдир

Афғонистонда тинчлик ўрнатишга ёрдам берадиган янги механизм ШҲТдир

Бу фикрни Афғонистоннинг Покистондаги собиқ элчиси Шукуруллоҳ Атиф Машал Хитойнинг CGTN телеканали материалида билдирди.

Кобул олдида учта муаммо бор - тан олиш, қашшоқлик ва иқтисодий беқарорлик. Уларнинг сабаблари масъулиятсиз кетишда, деди афғон дипломати.

“ШҲТ минтақада тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш учун кўпроқ масъулият юклайди”, деди Машал.

Гап шундаки, ШҲТ давлатлари бошқа кучларнинг ўтмишдаги хатоларини ҳисобга олиб, Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Самарқанд декларациясида ҳам бу ҳақда сўз боради.

“Икки йирик дунё қудрати Хитой ва Россия Кобул билан ҳамкорликда мамлакатни тан олиш ва барқарорликка йўл очишда етакчилик қилиши мумкин”, - дейди Машал.

Киритилди: 14:16 21.09.2022. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!