Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистонда рекорд даражада тинч аҳоли ўлаётгани маълум қилинди

Афғонистонда рекорд даражада тинч аҳоли ўлаётгани маълум қилинди

Ҳисоботда келтирилишича, 2021 йилда 1659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 3254 нафари яраланган, бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга юқори ҳисобланади. БМТ Афғонистондаги зўравонликлар сезиларли даражада пасаймаса, бу кўрсаткич кескин ошиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Таъкидланишича, майдан июнгача бўлган даврда Афғонистонда 783 нафар одам ўлдирилган ва 1609 нафари яраланган. Ҳисоботда шунингдек, ўлдирилган ва яраланган тинч аҳолининг 32 фоизини болалар, 14 фоизини эса аёллар ташкил этиши ҳамда бу шу даврдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланиши қайд этилган.

Ҳукуматга қарши бўлган ҳаракат вакиллари тинч аҳолининг кўп сонли талофати (64 фоиз) учун жавобгарликни давом эттираётгани, ҳукуматга яқин кучлар эса тахминан 25 фоизга жавобгар экани қўшимча қилинган.

Аввалроқ дунё бўйлаб қанча боладан жанг майдонида аскар сифатида фойдаланилгани маълум бўлганди. Шунингдек, АҚШ Туркияни болалардан аскар сифатида фойдаланадиган давлатлар рўйхатига киритган.

Киритилди: 22:56 26.07.2021. Ўқилди: 4005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!