Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистон ноябрь ойида Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокара бошламоқчи

Афғонистон ноябрь ойида Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокара бошламоқчи

Афғонистон футбол федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Каргар миллий терма жамоа ноябрь ойида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни исташини маълум қилди.

«Биз ноябрь ойидаги халқаро танаффус вақтида Россия терма жамоаси билан ўйнашни хоҳлардик. Ҳозирча режамизда ўртоқлик учрашувлари йўқ, шунинг учун рақиб излаш билан фаол шуғулланяпмиз.

Техник департаментимиз Афғонистонда футболни ривожлантириш масалалари бўйича Россия футбол иттифоқи билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Биз тажриба алмашамиз ва россиялик ҳамкасбларимиз билан яхши муносабатларни сақлаб келмоқдамиз.

Ноябрь ойида Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш имконияти мавжуд. Россия томони билан музокаралар олиб боришни режалаштиряпмиз ва ушбу учрашувни ташкил этиш бўйича келишувга эришишга умид қиламиз.

Учрашув ўтказиладиган жойга келсак, Россияга боришдан ёки бетараф майдонда ўйнашдан мамнун бўламиз. Чунки ҳозирги вақтда Афғонистон ҳудудида халқаро учрашувларни ташкил этиш қийинчилик туғдирмоқда», — деди Каргар Sport24 мухбири Владислав Шапирога берган интервьюсида.

Киритилди: 20:42 12.10.2026. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!