Афғонистондаги ҳар 10 кишидан биттаси гиёҳванд.
Бу ҳақда Афғонистон Наркотикларга қарши кураш бошқармаси вакили Абдул Раҳмон Қосимий маҳаллий матбуотга маълум қилди.
"Афсуски, бу ҳолат бизнинг жамиятимизда бошқа давлатларга қараганда кенгроқ тарқалган. Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, ҳар ўнинчи афғонистонлик гиёҳванд моддаларга ружу қўйган, яъни, мамлакатимизда тўрт миллион гиёҳванд бор", — деди Қосимий.