Адилбек Қосималиев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси этиб тайинланди.
Қирғизистон президенти фармонига кўра, Конституциянинг 70-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, Адилбек Алешович Қосималиев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари — Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, у аввал Акилбек Жапаровнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Адилбек Қосималиев 1960 йил 1 декабрда Иссиқкўл вилояти, Туп тумани Долон қишлоғида туғилган. 1984 йилда Ленинград молия-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2015-2018 йилларда Қирғизистон молия вазири бўлган. 2021-2022 йилларда - Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари.
2022 йил июн ойида у Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.