Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби, Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеров БАА пойтахтида Украина, Россия ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама учрашув доирасида музокаралар қайта бошланганини маълум қилди.
"Кеча бўлгани каби шу форматларда ишлаяпмиз: уч томонлама маслаҳатлашувлар, гуруҳларда иш олиб бориш ва кейинчалик позицияларни мувофиқлаштириш. Натижалар — кейинроқ эълон қилинади", — деб ёзди у Теlegram'да.
Аввалроқ америкалик расмий АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги Абу-Дабидаги музокаралар самарали бўлганини маълум қилганди.
Абу-Дабида уч томонлама форматдаги музокаралар иккинчи бор ўтказилмоқда. Музокараларнинг биринчи раунди 23–24 январ кунлари бўлиб ўтганди.