Бу Etihad Airways авиакомпаниясининг Гонконгга йўл олган юк ташувчи самолёти ҳисобланади.
Шунингдек, туристлар Абу-Дабидаги меҳмонхоналарга автобуслар келиб, одамлар аэропортга олиб кетилаётгани ҳақида айтишмоқда.
Сайёҳлар бугун Абу-Даби аэропортидан Москва, Лондон, Амстердам, Деҳли ва бошқа шаҳарларга 10 та рейс амалга оширилганини билдирган.
Душанба куни Абу-Дабидаги Заед аэропорти кун бошидан бери биринчи самолётни жўнатди, у Гонконгга учган. Буни РИА Новости Flightradar24 парвоз маълумотлари асосида аниқлади.
Аввалроқ Al Jazeera телеканали ракета ҳужуми оқибатида Дубай халқаро аэропорти терминали шикастлангани ҳақида хабар берганди. Дубай ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланган.